“Манчестер Сити” билан келишувдан кейин Ҳусанов қанча маош олади?

1 дақиқа ўқиш251
“Манчестер Сити” билан келишувдан кейин Ҳусанов қанча маош олади?

Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” билан янги шартнома имзолади. Клуб расмий хабарига кўра, келишув 2031 йилгача амал қилади. Маош миқдори расмий хабарда очиқланмаган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга кўра, янгиланган шартномадан кейин ўзбекистонлик ҳимоячининг йиллик маоши 7,5 млн еврони ташкил этиши мумкинлиги айтилмоқда. Агар шу рақам асос қилиб олинса, бу тахминан 112,5 млрд сўмга тенг бўлади.

Ҳисоб-китобларга кўра, Ҳусанов ойига 625 минг евро, яни қарийб 9,38 млрд сўм олиши мумкин. Ҳафталик даромад 144 минг евро, сўмда эса тахминан 2,16 млрд сўм атрофида чиқади.

Кунлик ҳисобда бу 20,5 минг евро ёки 307,5 млн сўмга яқин суммага тўғри келади. Соатбай ҳисоблаганда эса футболчининг даромади 12,8 млн сўм атрофида бўлиши айтилмоқда.

Ҳозирча бу рақамлар клуб ёки футболчининг ўзи томонидан расман тасдиқланмаган. Аниқ маълум бўлгани, Ҳусанов “Манчестер Сити” билан узоқ муддатли янги шартнома имзолаган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?