Вадим Абрамов: "Нефтчи"га ёрдам бериш учун келдим...

  • 01 июнь 2017, 18:01
  • 3 583
  • Спорт
  • Вадим Абрамов: "Нефтчи"га ёрдам бериш учун келдим...
    Биз бу янгиликдан бохабар бўлгач, иссиғида у кишидан интервью олдик.

    - Вадим Карленович, биринчи навбатда "Нефтчи" футбол клубида иш бошлаганингиз билан табриклаймиз. Сизга янги жамоада улкан зафарлар ва омад тилаб қоламиз.
    - Мени унутиб қўймаганингиз учун раҳмат. Насиб қилса ҳаммаси яхши бўлади.

    - Жамоани кеча қабул қилиб олдингизми?

    - Кеча Наманган шаҳрида кечган Кубокнинг жавоб баҳсини кузатдим. Гарчи "Нефтчи" мағлубиятга учраган бўлса-да, икки ўйин натижасига кўра "Нефтчи" кейинги босқичга йўл олди. Кеча клуб раҳбарияти билан учрашиб, баъзи масалаларни ҳал қилиб олдик.

    - Кечаги ўйинда "Нефтчи" қандай таассурот қолдирди?

    - Жамоа ёмон эмас, лекин олий лига турнир жадвалида пастки ўринларда бораётгани ғалати. Ўйлайманки, вақт ўтиши билан ҳаммасини яхши томонга ўзгартирамиз.

    - Олий лигада икки ҳафталик танаффус бошланди. Бу сизга ёрдам бериши мумкин тўғрими?

    - Мен ҳам шунга умид қиляпман. Лекин мен сеҳргар эмасман ва икки ҳафта ичида бирданига ўзгариш қила олмайман. Энг аввало футболчилар билан яқиндан танишиб олишим лозим. Шундан сўнг машғулотларга ўтамиз. Мен уларга нима хоҳлаётганимни тушунтиришим керак.

    - Мураббийлар штабини аниқлаб олдингизми?
    - Ўйлайманки, муаммо мураббийлар штабида эмас, балки футболчиларда. Жамоада яхши мураббийлар ишлаяпти. Биринчи давра тугашига уч тур қолди ва мана шу учта ўйинда ўзимизни кўрсатишимиз керак. Кейин эса давралар оралиғида селекцияга эътибор қаратамиз.

    - Икки ҳафталик танаффусда ўртоқлик ўйини ўтказиладими?
    - Ҳозирдан бир нарса дейиш қийин. Чунки энг аввал бўлиб ўтган ўйинларни таҳлил қилиб чиқамиз ва кейинроқ бир қарорга келамиз. Балки "Қўқон-1912"га қарши назорат баҳси ташкил қилармиз.

    - Мураббийлардан сизга ким ёрдам беради?

    - Менимча, Андрей Фёдоров жамоада қолади. Мен "Нефтчи"га ёрдам бериш учун келдим, кимнидир ўрнини эгаллаш учун эмас.

    - Кубокнинг чорак финалида "Нефтчи" "Бунёдкор"га қарши баҳс олиб боради. Бу ўйинлар ҳам қизиқ кечса керак? Бундан ташқари, мухлислар яна Абрамов - Қосимов қарама-қаршилигига гувоҳ бўлишади.

    - Кўрамиз. Албатта, мухлисларга интрига керак. Улар чиройли футбол кўришни хоҳлашади. Биз эса биринчи навбатда мухлисларни яна стадионга қайтариш ҳақида ўйлашимизлозим. Чунки охирги пайтларда мухлислар кўрсаткичи бўйича Фарғона жуда пасайиб кетди. Ишқибозларни алдаб бўлмайди. Футбол - бу шоу, шоу ёмон ўтса ким ҳам стадионга келади.

    Х.Холиқов суҳбатлашди.

    Манба : championat.asia

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Вадим Абрамов: "Нефтчи"га ёрдам бериш учун келдим...