12 июнь куни футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ – 2018 турнирига саралаш босқичи А гуруҳи 8-турида Теҳрон шаҳридаги «Озодий» стадионида Эрон термасига қарши рўбару келади. Ўйин Тошкент вақти билан 21:45 да бошланади. Бунга қадар эса миллий терма жамоамиз 6 июнь куни Тошкентда Таиланд терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказади.
Янги номлар бор
Бир неча кун олдин терма жамоамиз бош мураббийи Самвел Бабаян Таиландга қарши ўртоқлик ҳамда Эронга қарши расмий ўйинлар учун таркибни эълон қилди. Кенгайтирилган рўйхатдан 28 нафар футболчи жой олган. Ўзбекистон футбол федерацияси маълум қилишича, миллий терма жамоамизнинг 3 нафар ҳимоячиси — Ислом Тўхтахўжаев («Локомотив», Тошкент), Виталий Денисов («Локомотив», Москва) ҳамда Александр Мерзляков («Қўқон-1912») клуб машғулотларида олган жароҳати сабабли Таиланд ва Эрон билан бўладиган учрашувларни ўтказиб юборади. Албатта, бу яхшигина йўқотиш. Айниқса, Виталий Денисовнинг жамоадаги ўрнини ортиқча изоҳлашга ҳожат йўқ.
Аммо яхши хабар ҳам йўқ эмас. 28 футболчи орасида «Насаф» клубининг беш аъзоси — Акмал Шораҳмедов, Одил Ҳамробеков, Азизжон Ғаниев, Фаррух Сайфиев ва Элдор Суюнов терма таркибига таклиф этилди. Демак, Самвел Бабаян бошқа футболчиларга ҳам имкон беради. Наздимизда, бу ниҳоятда тўғри қарор. Аслида бошқа ўйинчиларни ҳам синаб кўриш фурсати аллақачон етган.
Финалга тенг ўйин
Эрон билан учрашувнинг аҳамияти нечоғли катта эканини ҳамма ҳис қилиб турибди: агар биз ғалаба қозонсак, Россияда ўтадиган жаҳон чемпионатига бориш учун яна бир имкониятга эга бўламиз. Мабодо эронликлар зафар қучса, улар саралаш ўйинлари тугашига икки тур қолганда масалани муддатидан олдин ҳал этади.
Бу ҳақда Эрон терма жамоаси бош мураббийи Карлуш Кейруш ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Ўзбекистонга қарши бўлажак баҳс олдидан ўз фикрларини ёзиб қолдирган. Унда шундай дейилади:
«Ўқув-машғулотлар йиғинида эканмиз, ўзимизга бир савол бериш вақти келди: Ўзбекистонга қарши ЖЧ саралаш ўйини олдидан фидойилик ёки қониқиш ҳосил қилишимиз керакми? Бошқача қилиб айтадиган бўлсам, уларга қарши беллашувда қўлга киритиладиган 3 очко ЖЧ йўлланмаси учун «матч-поинт» бўлади.
Ўзбекистонга қарши ўйин худди ЖЧ финалидек бўлади. Ҳар доим бир гапни айтиб келаман. Биз ўзимизнинг Жаҳон чемпионатимизни ўйнаяпмиз! Ўзбекистон билан ўйин энг қийини ва муҳими бўлибгина қолмай, жамоа сифатида кучимизни кўрсатишга катта имконият беради. Бўлажак ўйиндан қониқиш ҳосил қилиш эмас, ҳар бир дақиқа ва ҳар бир лаҳзада тўлиқ бурч, эътибор ва профессионалликни кўрсатишимиз керак…»
Бизда нима гап?
Ҳа, эронликларга ғалабадан бошқаси керак эмас. Улар уч очко учун борини беришга тайёр. Аммо шундай бўладими-йўқми, ўша куни ҳакам ҳуштаги чалингач, 90 дақиқадан кейин кўрамиз. Умид қиламизки, эронликлар устози айтгандек бўлмайди. Умуман олганда, рақиб ҳар нарса дейиши мумкин. Лекин бундан сира чўчимаслик лозим. Терма жамоамизнинг ҳам мақсади битта: футболчиларимиз шу куни майдонга фақат ва фақат ғалаба учун тушади.
Айрим блогер ва футбол мутахассисларимиз мана шу ўйинни бутун Осиё томоша қилади, деб айтмоқда. Улар буни қуйидагича изоҳлади:
— Эрон ютса, ЖЧ чиптаси нақд, Ўзбекистон учинчи ўринни олиши хавотирли бўлиб қолади. Агар Ўзбекистон енгса, гуруҳдаги интрига яна кучаяди. Эрон етти турни ортда қолдириб ҳам мағлубиятга учрамай, ҳаттоки, рақиблардан бирорта гол ўтказмай келмоқда.
Лекин футболда бир қоида бор: ютиб бўлмас жамоанинг ўзи йўқ. Боз устига, ушбу жамоани бир марта ўз уйида — Теҳронда мағлубиятга учратганмиз. Бу эса, футболчиларимизга катта далда, умид бериши турган гап. Ўтмишдаги ўша ўйин ва ҳисоб яна такрорланса, ажаб эмас. Шу тариқа, Ўзбекистон Эроннинг дахлсиз сақлаб келаётган дарвозасини ишғол этиб, уни мағлубиятга учратади. Ушбу босқичдаги биринчи мағлубиятига сабабчи бўлади. Омад ўша куни Ўзбекистон томонда бўлади. Шунга ишонгимиз келяпти.
Бутун Ўзбекистон аҳли шуни кутмоқда, ахир!
Манба: od-press.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди