
6 июнь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон ҳамда Таиланд терма жамоалари ўртасидаги учрашув учун чипталар сотувга чиқди, деб ёзади Hordiq.uz.
Эронга қарши расмий ўйин олдидан тайёргарлик вазифасини ўтаб берувчи учрашувга «Бунёдкор» стадиони мезбонлик қилади. Чипталар стадион кассаларида секторига қараб 20 ва 60 минг сўмдан сотилмоқда.
Учрашув 20:00 да старт олади ва «Спорт» телеканалида тўғридан-тўғри намойиш этилади.
Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ—2018 учун курашни давом эттираётган бўлса, Таиланд термаси шу саралашнинг ҳал қилувчи босқичидаги етти ўйиндаги битта дурангни инобатга олмаса, қолган барчасида имкониятни бой берган ва Россиядан умидини узиб бўлган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар