«Ювентус» бош мураббий Массимилиано Аллегри билан шартномани янгилади. 49 ёшли италиялик мутахассис билан янги келишув 2020 йилга қадар мўлжалланган, деб ёзади Кун.уз нашри.
Аллегри «Ювентус»ни 2014 йил ёзидан буён бошқариб келмоқда. Унинг раҳбарлигида жамоа уч марта Италия чемпиони бўлди (2015, 2016, 2017), битта Италия Суперкубоги (2015) қўлга киритди ва икки марта Чемпионлар лигаси финалига чиқди (2015, 2017).
Аллегри билан «Ювентус» ўзининг чемпионлик сериясини олти йилга етказди. Туринликлар охирги марта A Серияда 2010/2011 йилги мавсумда чемпион бўлмаганди.
Ўтган 3 мавсумда «Ювентус» миллий чемпионат доирасидаги 114 учрашувдан 84тасида ғалаба қозонган, бу ўйинларда ўртача 2,36 очко олинганини англатади. Жамоа бу ўйинлар давомида 224 гол уриб, 71 гол ўтказган.
Аллегри мураббийлик фаолияти давомида «Гроссето», «Лечче», «Сассуоло», «Кальяри» ва «Милан» жамоаларида ишлаган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади