
Наманган футбол интернати ва Одил Аҳмедов ҳамкорлигида, "Одил Аҳмедов" футбол академияси жорий ўқув йилидан ўз фаолиятини бошлайди.
2004 йилда таваллуд топган тарбияланувчилар спорт коллежининг футбол бўлимига имтиҳон топширадилар. Наманганда жойлашган коллеж жорий йил қабулига Одил Аҳмедов бош-қош бўлади ва у ерга водийнинг энг истеъдодли футболчиларини йиғиш асосий мақсад қилинган.
Танлов икки қисмдан иборат бўлади. Июль ойининг бошида Наманган шаҳрида 2004 ва 2005 йилларда таваллуд топган жамоалар ўртасида ўртоқлик ўйинлари ташкил қилинади. Унда водийдаги 20 га яқин клуб ва БЎСМлар иштирок этишлар мумкин бўлади. Ўйинлар давомида пойтахт ва водийлик мутахассислар томонидан тузилган мутахассислар, ўзларига маъқул келган футболчиларни якуний имтиҳонларга таклиф этадилар. Ундан муваффақиятли ўтган футболчилар ётоқ билан таъминланган ҳолда, Европа методикаси асосида профессионал футбол сир-асрорларини ўрганадилар.
2005 йилда таваллуд топган футболчилар эса 2019 йил учун назоратга олинади ва кейинги йилнинг июль ойига қадар улар доимий кузатувда бўладилар.
Танлов кунлари ҳақида тез кунда маълумот берилади.
Манба : championat.asia «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг