16:34 / 20.06.2017
5 220

Ўзбекистон U-22 терма жамоаси Қатардаги халқаро мусобақада қатнашади

Ўзбекистон U-22 терма жамоаси Қатардаги халқаро мусобақада қатнашади
Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-22 терма жамоаси шу йилнинг 30 июнь – 6 июль кунлари Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ўтказиладиган халқаро мусобақада иштирок этади.
Турнирда тўрт мамлакат ёшлар термаси иштирок этади: Қатар, Ўзбекистон, Иордания ва Қирғизистон. Учрашувлар Al Sadd ва Aspire P7 майдонларида бўлиб ўтади.

Қуйида мусобақа тақвими билан танишинг:

30 июнь, жума
20:45 Иордания – Ўзбекистон
22:00 Қатар – Қирғизистон

2 июль, якшанба
20:45 Қирғизистон – Иордания
22:00 Қатар – Ўзбекистон

4 июль, сешанба
20:45 Ўзбекистон – Қирғизистон
22:00 Қатар – Иордания

6 июль, пайшанба
20:45 3-ўрин учун баҳс
23:00 1-ўрин учун баҳс

Маълумот учун, ушбу мусобақа Ўзбекистон ёшлар термаси учун 2018 йили Хитойда бўлиб ўтадиган U-23 Осиё чемпионатига саралаш босқичи учун тайёргарлик вазифасини ўтайди. Саралаш босқичи шу йилнинг 15–19 июль кунлари БААда бўлиб ўтади.

Манба : the-uff.com

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон U-22 терма жамоаси Қатардаги халқаро мусобақада қатнашади