11:31 / 21.06.2017
6 962

Шоҳжаҳон Эргашев 4 август, Фазлиддин Ғоибназаров эса 5 август куни рингга чиқади

Шоҳжаҳон Эргашев 4 август, Фазлиддин Ғоибназаров эса 5 август куни рингга чиқади
Профессионал боксда 10 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида рақибларини нокаутга учратган Шоҳжаҳон Эргашев фаолиятини АҚШда давом эттиради.

Унинг навбатдаги жангми 4 август куни бўлиб ўтиши режалаштирилган. Рақиб ким бўлиши ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган.

Аввалроқ Россия ОАВ Эргашев АҚШ компанияларидан бири билан шартнома тузгани ҳақида айтиб, энди унинг жанглари мамлакат телевидениеси орқали кўрсатилиши ҳақида маълумот берганди.

Ўзбекистонлик бошқа бир боксчи Фазлиддин Ғоибназаров эса 5 август куни рингга чиқади. Марказий жангида Василий Ломаченко кураш олиб борадиган бокс кечаси Лос-Анжелесдаги «Ла Лейкерс» баскетбол аренасида бўлиб ўтади.

Ғоибназаровнинг рақиби ким бўлиши ҳозирча номаълум. У профессионал рингда ҳозирча икки жанг ўтказиб, ҳар иккисида ҳам рақибларини мағлуб этишга муваффақ бўлди. Бирида нокаут билан ғалаба қозонди.

Манба: daryo.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шоҳжаҳон Эргашев 4 август, Фазлиддин Ғоибназаров эса 5 август куни рингга чиқади