14:27 / 23.06.2017
4 984

Испания суди Месси учун қамоқ жазосини жаримага алмаштирди

Испания суди Месси учун қамоқ жазосини жаримага алмаштирди
Испания Олий суди «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси учун қўлланган 21 ойлик қамоқ жазосини 252 минг евро миқдоридаги жаримага алмаштирди. Бу ҳақда «EFE»га таяниб «Кун.уз» хабар бермоқда.

Футболчининг отаси Хорхе Месси эса 180 минг евро миқдорида жарима тўлайди. Прокуратура воқеаларнинг бундай ривожига қарши эмас.

Футболчи ва унинг отаси 2016 йил ёзида 2007, 2008 ва 2009 йилларда жами 4,1 млн евро миқдоридаги солиқни тўламасликда айбланганди. Аргентиналик футболчи имиж ҳуқуқидан олинган даромадларидан солиқ тўламаган. Унга 21 йиллик қамоқ жазоси қўлланган, лекин Испанияда икки йилдан ошиқ бўлмаган қамоқ жазоси шартли қамоқ жазоси ҳисобланади ва айбланувчи бу муддатни қамоқхонада ўтказмайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Испания суди Месси учун қамоқ жазосини жаримага алмаштирди