
Хитой Суперлигаси 14-турида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Ахмедов фаолият олиб борадиган “Шанхай СИПГ” клуби ўз майдонида “Хенан Жианье” клубини қабул қилди.
Қизиқарли тарзда кечган ўйинда мезбонлар 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Эътиборлиси, ҳамюртимиз “Шанхай СИПГ”нинг иккинчи голига муаллифлик қилди. Бунга қадар эса Одил ҳакам томонидан огоҳлантирилган эди. Ҳамюртимиз 87-дақиқада заҳирага олинди.
Шу тариқа, Андре Виллаш-Боаш бошқарувидаги жамоа очколари сонини 33 тага етказиб олди ва 1-ўриндаги “Гуанжоу Эвергранд” билан орадаги фарқни 1 очкога қадар қисқартирди.
Хитой Супер лигаси. 14-тур
“Шанхай СИПГ” – “Хенан Жианье” 4:1 (1:0, 3:1)
Голлар: Эдди Гомеш (автогол 22), Одил Ахмедов (51), Элкесон (62), Ву Леи (66) – Патиньо (74) «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар