Аввал давралар оралиғида таркибда бир қатор ўзгаришлар рўй бериши ҳақида хабар бериб ўтгандик. Бугун жамоамиз бош мураббийи Илҳом Мўминжонов биринчи даврада “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилган етти нафар футболчи билан хайрлашишга қарор қилганлигини билдирди.
Акмал Ортиқов, Нодир Ашурматов, Алишер Саматов, Тоҳир Шамситдинов, Ҳасанбой Эргашев, Мансур Саидов ва Тимур Толиповлар "Навбаҳор" жамоасини расман тарк этишди.
Юқорида номлари қайд этилган футболчиларнинг айримлари чемпионатнинг дастлабки қисмида билдирилган ишончни оқлашмаган бўлса баъзилари жамоадан кетишни ўзлари ихтиёр этишди.
Шу сабабли Мўминжонов уларга жавоб беришга қарор қилди. Айни пайтда бош мураббий кўз остига олиб қўйган футболчилар билан музокаралар олиб бораётганлигини ҳам маълум қилди. Тез орада таркибга қўшилиши мумкин бўлган янги футболчилар ҳақида ҳам маълумот берамиз.
Манба: www.pfcnavbahor.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди