Россия майдонларида давом этаётган Конфедерациялар кубоги мусобақасининг ярим финал баҳслари ҳам ортда қолди.
Бироз олдин якунига етган Германия ҳамда Мексика ўртасидаги баҳсда европаликлар йирик ҳисобда ғалабага эришишди ва финалга йўлланмани қўлга киритишди.
Баҳс тезкор голлар билан бошланди. Учрашув бошларида палапартиш ҳаракат қилган Мексика ҳимоясини немислар кечиришмади. Аниқроғ айтадиган бўлсак, 6 ва 8 дақиқаларда Леон Горецка рақиб дарвозасига кетма-кет иккита гол урди, 2:0.
Шундан кейин Шимолий Америка вакили бироз ўзига келди ва ўйинни рақиб дарвозаси томон сура олди. Германияликлар асосан қарши ҳужумларга таянган ҳолда ўйинни давом эттирди. Иккинчи бўлимнинг ўрталарига келиб, Мексика ҳимояси яна бир хатога йўл қўйди. Аммо дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетган Тимо Вернер вазиятдан фойдалана олмади.
Шу тариқа биринчи бўлимда бошқа гол урилмади ва жамоалар 2:0 ҳисоби билан танафусга йўл олишди.
Иккинчи бўлим ҳам немисларнинг кичик устунлигида бошланди. Тайм бошида Вернер Очоа билан яна бир бор яккама-якка вазиятга чиқиб борди, лекин бу сафар ҳам германияликлар ҳужумчиси тўпни дарвозага жойлай олгани йўқ.
59 дақиқада эса европаликлар тезкор паслар орқали ажойиб комбинацияни амалга оширишди ва бу вазият гол билан якунланди. Хекторнинг пасидан сўнг очиқ дарвоза қаршисида ёлғиз қолган Вернер ваниҳоят ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.
Кейин эса ўйин анча жанговор руҳда давом этди. Мексика бор эътиборини ҳужумларга қаратди. Баъзи вазиятларда зарбалар ноаниқ кетса, баъзи вазиятларда тер Штеген жамоаси жонига оро кирди. Германиянинг эса деярли ҳар бир қарши ҳужуми хавфли чиқди.
89 дақиқада заҳирадан майдонга тушган Мексика аъзоси Марко Фабиан ҳисобни биттага қисқартишга эришди. Аммо бу қувонч узоққа чўзилмади, мазкур бу голдан икки дақиқа ўтар-ўтмас Европа вакиллари яна битта тўп киритди. Гол муаллифи Амин Юнус.
Германия – Мексика 4:1 (2:0)
Голлар: 1:0 – 6 Горетцка, 2:0 – 8 Горетцка, 3:0 – 59 Вернер, 3:1 – 89 Фабиан, 4:1 – 90 Юнес.
Германия - тер Стеген, Хектор, Гинтер, Рюдигер, Хенрихс, Горетцка (Джан, 67), Киммих, Руди, Дракслер (Юнес, 82), Вернер, Штиндль (Брандт, 79).
Мексика - Очоа, Морено, Лайюн, Араухо, Аланис, Акино (Лосано, 46), Дос Сантос (Маркес, 67), Эррера, Хименес, Эрнандес, дос Сантос (Фабиан, 63).
Огоҳлантиришлар: Хименес (55), Джан (72).
Манба: www.uff.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи