
«Реал» «Бетис» билан Дани Себальос трансфери учун музокара бошлади.
Kun.uz хабарига кўра, мадридликлар жамоаси 20 ёшли бу хавбек учун 15 миллион евро тўлаб, уни севильяликлар жамоасида бир йил ижара асосида қолдиришни мўлжалламоқда.
Бу вақтда Польшада бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги Европа чемпионатининг энг яхши футболчиси сифатида тақдирланган Себальос учун «Ювентус» (туринликлар ҳам шартномада кўрсатилган 15 млн евро тўлаш миқдоридаги маблағни тўлашга тайёр), «Бавария» ва «Барселона» ҳам даъвогар. Каталонияликлар футболчини сотиб олиб, уни асосий таркибга киритмоқчи.
Шу билан биргаликда «Реал» рақобатда устун келиш учун таклифни ошириши ва қўшимча бонуслар ваъда қилиши мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар