14:26 / 05.07.2017
5 179

“Локомотив” Минск шаҳрида иккинчи даврага тайёргарлик кўради

“Локомотив” Минск шаҳрида иккинчи даврага тайёргарлик кўради
“Локомотив” футболчилари кеча Ўзбекистон кубоги чорак финал ўйинлари доирасида “Бухоро” жамоаси майдонига сафар уюштиришди ҳамда 0:0 ҳисобида дуранг ўйнашди.

Шу тариқа, миллий чемпионатимиз биринчи давраси доирасидаги барча учрашувларини ҳам ўтказиб улгурган жамоамиз вакилларига бугундан қисқа таътил эълон қилинди. Унга кўра, “темирйўлчилар” 5 кунлик таътилга чиқишди. 10 июль санасида “Локомотив” футболчилари яна клуб қароргоҳида тўпланишади ва жамоа хориж йиғинини ўтказиш учун Белоруссия пойтахти Минск шаҳрига йўл олади.

Хориж йиғини давомида қайси жамоалар билан синов-назорат учрашувлари ўтказилиши хусусида кейинроқ яна маълумот берилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Локомотив” Минск шаҳрида иккинчи даврага тайёргарлик кўради