«Арсенал» ҳужумчиси Алексис Санчес жамоасини алмаштиришни истамоқда, деб ёзади Tribuna.uz сайти.
Манба берган хабарга кўра, Санчес Хосеп Гвардиола билан яна бирга ишлаш учун, у устозлик қилаётган «Манчестер Сити»га ўтишни истамоқда. Шунингдек футболчи «Арсенал»га ва бош мураббий Арсен Венгерга ҳурматини сақлаб қолишини, лекин унинг учун Европа чемпионлар лигасида иштирок этиш муҳим эканини тушунтиришга ҳаракат қилмоқда. Лондонликлар узоқ танаффусдан сўнг янги мавсумда бу мусобақада иштирок эта олишмайди.
Санчес «Манчестер Сити»дан таклиф бўлган ва футболчи бу таклифга розилик ҳам билдирган. Манкунианлар энди «Арсенал»га футболчи трансфери учун 47 миллион фунт стерлинг таклиф қилишмоқда.
Санчеснинг «Арсенал» билан амалдаги шартномаси 2018 йилга қадар мўлжалланган. Лондонликлар футболчига янги шартнома таклифи билан чиқишган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»