date

Шота Арвеладзе: Рақобат туфайли натижалар яхшиланади

Шота Арвеладзе: Рақобат туфайли натижалар яхшиланади
Янги футболчилар таништириш маросимида "Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзе ушбу ўтишлар хусусида фикрини билдирди.

"Таркибга янги футболчилар қўшиб олдик ва селекция борасида яхши ишлаяпмиз. Жамоадаги рақобат туфайли натижалар ҳам ўзидан ўзи келаверади. Қандай ҳисобда ғалаба қозонишнинг фарқи йўқ. Агар мухлислар кўпайса, биз ҳам голларни кўпайтирамиз.

Таркибга қўшиб олган футболчиларимиз тажрибали, бироқ ҳали қари эмас. “Жар”да ўтказаётган машғулотларимизда жуда кўп ёшлар қатнашмоқда. Бу эса мутаносибликни таъминлайди.

Биз иккита кучли таркибни шакллантиришимиз керак. Ҳозирча бизда яна бир Осиё қитъаси легионери учун жой бор. Ундан фойдаланишга уриниб кўрамиз", - деди грузиялик мураббий.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шота Арвеладзе: Рақобат туфайли натижалар яхшиланади