
«Ювентус» ҳимоячиси Леонардо Бонуччи «Милан»га ўтишга яқин. Tribuna.uz ёзишича, 30 ёшли италиялик футболчи Милан клубига ўтишга розилик берган. Манба маълумотига кўра, ушбу футболчига миланликлар етти миллион евролик маош таклиф қилишган.
«Милан» «Кекса синьоралар» раҳбариятига ушбу трансфер бўйича сўров йўллашган. Миланликлар таклифига кўра Бонуччи учун икки ҳимоячи – Де Шильо ва Романьоли берилади ёки товон пули тўланади.
Бонуччи ва «Ювентус» ўртасидаги амалдаги шартнома муддати 2021 йилгача, футболчи 2010 йилдан буён туринликлар шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Якунланган мавсумда у Италия чемпионати доирасида 29 учрашув ўтказди ва 3 гол урди. У Чемпионлар лигасида ҳам 11 ўйинда майдонга тушган ва бир голга муаллиф бўлган.
Қайд этиш керакки, у ёзги трансферларда энг талабгир футболчилардан бири бўлиб турибди. Унга «Манчестер Сити», «Реал» ва «Челси» клубларидан жиддий қизиқишлар мавжуд. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар