Россиянинг realnoevremya.ru интернет нашри “Ростов” янги “Месси”ни харид қилди сарлавҳаси остида хабарли мақолани эълон қилди.
Маълумотларга кўра, “Ростов” жорий йилги трансферлар мавсумида 16 нафар янги футболчини қўшиб олган, барчасининг трансфери қиймати бир бўлиб 3-5 млн еврони ташкил этади.
Лекин шунча харидларни амалга оширган “Ростов”ни Қурбон Бердиев тарк этди, мутахассис ўзи билан бирга бир қанча футболчиларни ҳам олиб кетди.
“Яъни Бердиев “Рубин”га Жанаев, Гранат, Кудряшов ва Азмун каби футболчиларни жалб этди. “Ростов”ни энг сўнггилар қаторида эронлик ҳужумчи Сардор Азмун ҳам тарк этди.
Ростовликлар Азмун ўрнини ундан кам ўйнамайдиган қитъадоши “Бунёдкор” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов каби иқтидорли футболчи билан тўлдирди. Элдор 2015 йилда Осиё қитъасининг энг яхши уч футболчиларидан бири сифатида эътироф этилганди.
Шомуродов ўша вақт ўзига ярашадиган “ўзбек Мессиси” каби машҳур лақабга эга бўлган. Деярли барчанинг хабари бор, Азмунни ўз юртида “эронлик Месси” дея аташади, аммо Сардор бундай исмдаги чақиришни унчалик ҳушламади.
Айтишадику бирининг ўрнини бири босишади деб. “Ростов” тезлик билан “эронлик Месси” ўрнини “ўзбекистонлик Месси” билан тўлдирди, бу соҳада ростовликларнинг омади келди.
Таъкидлаб ўтиш жоиз Элдорнинг майдондаги ҳаракатлари аргентиналик футбол юлдузи Мессини эслатади. Чунки Шомуродов майдондаги тирик рақобатдан чўчимайди, доим олдинга интилади ва шунинг билан бирга ҳужумчи, ярим ҳимоячи сифатида ўйнай олади.
“Ростов”нинг янги схемаси (3-4-2-1) да Элдор ўйиннинг сўнгги 10 дақиқаларида жамоани кучайтиришда ёрдам беришига ишонамиз”, - дея ёзади Россия realnoevremya.ru интернет нашри.
Манба: www.interfutbol.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди