10:22 / 22.07.2017
4 985

Қоп-қоп пул. «Монако» Мбаппени сотиб олмоқчи бўлган грандларга унинг нархини маълум қилди

Қоп-қоп пул. «Монако» Мбаппени сотиб олмоқчи бўлган грандларга унинг нархини маълум қилди
«Монако» клуби раҳбарияти Килиан Мбаппени сотишга тайёр, аммо фақатгина 190 млн евро эвазига, дея ёзмоқда Tribuna.uz сайти.

Ҳозирда 18 ёшли Франция терма жамоаси ҳужумчиси «Реал», «ПСЖ» ва «Манчестер Сити» клубилари жиддий қизиқиш билдирмоқда. Манбага кўра, бу уччала клуб ҳам ёзги трансферлар вақтида «Барселона» ҳужумчиси Неймарга қизиқиш билдирган ва унга янги шартнома тузишдан олдинги товон пули 190 млн. евро тўлашга тайёр бўлишган.

«Монако» вице-президенти Дмитрий Васильевнинг қайд этишича, агар мадридлик, парижлик ва манкунианликларда бразилиялик футболчи учун тўлашга шунга миқдорда ортиқча пул бўлса, улар Мбаппе учун ҳам шундан кам бўламаган нарх таклиф қилиши керак бўлади.

Килианнинг «Монако» билан тузган шартномаси 2019 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Ўтган мавсумда ҳужумчи 44 учрашувда майдонга тушиб, 26 та гол урган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Қоп-қоп пул. «Монако» Мбаппени сотиб олмоқчи бўлган грандларга унинг нархини маълум қилди