19:05 / 23.07.2017
5 453

Расман! Данило – «Манчестер Сити» футболчисига айланди

Расман! Данило – «Манчестер Сити» футболчисига айланди
Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Данило Англиянинг “Манчестер Сити” клуби футболчисига айланди. Бу ҳақда “шаҳарликлар” расмий твиттер саҳифаси хабар берди.

26 ёшли футболчи инглизлар клуби билан 5 йиллик шартномага имзо чеккан.

Ушбу футболчи трансфери «Манчестер Сити»га 30 миллион еврога айланиши, яна 5 миллион евро бонус сифатида тўланиши айтилган.

Маълумот ўрнида, Данило ортда қолган мавсум “Реал” таркибида 17 учрашувда майдонга тушганди.

Бундан аввалроқ «Манчестер Сити»ни Александар Коларов тарк этиб, «Рома» сафига бориб қўшилгани хабар қилинганди.

Ёзги трансферлар вақтида «шаҳарликлар» жамоаси «Тоттенҳэм»дан Кайл Уокерни сотиб олганди, шунингдек, «Монако»дан Бенжамен Мендини трансфер қилиш бўйича ҳаракатлар давом этмоқда.


Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Расман! Данило – «Манчестер Сити» футболчисига айланди