Туркиянинг Измит шаҳридаги йиғин ўтказаётган «Пахтакор» жамоаси биринчи назорат беллашувида «Сабаил»дан 4:1 ҳисобида устун келди.
Озарбойжон Суперлигаси иштирокчисига қарши учрашувда ташаббусга эришган тошкентликлар жамоаси йирик натижа билан ғалаба қозонишди.
Аҳмедов тўпни рақибдан олиб қўйгач, дарвозани ишғол қилган бўлса, Симич Канюкнинг жаримадан оширган тўпини дарвозага аниқ йўналтирди. Меҳмонлар биринчи бўлимда бунга бир гол билан жавоб беришди.
Танаффусдан сўнг тўп яна рақибдан олиб қўйилгач, бу сафар Ўринбоев зафар қучди. Искандеров эса майдон маркази атрофидан жарима зарбасини дарвозага йўллади.
«Пахтакор» - «Сабаил» - 4:1 (2:1)
«Пахтакор»: Лобанов, Алижонов, Тожиев, Симич (Эрмаматов), Юсупов, Нуруллаев, Аҳмедов (Саъдиллаев), Безерра (Исматуллаев), Канюк (Искандеров), Каримов (Иброҳимов), Ўринбоев.
Голлар: Аҳмедов, Симич, Ўринбоев, Искандеров “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди