Профессионал боксда ўнта жангининг барчасини нокаут билан якунлаган Шоҳжаҳон Эргашев навбатдаги жангини АҚШда ўтказиши ҳақида маълум қилган эдик.
Машҳур боксчимиз SPORTS.uz сайти билан боғланиб, "Showtime" телеканали орқали намойиш этиладиган жангда ўзи каби ўнта жангнинг барчасини нокаут билан якунлаган мексикалик Хорхе Родригесга қарши рингга чиқишини айтганди.
Бироқ, Шоҳжаҳоннинг жанги профессионал бокс кечаси рўйхатидан олинди. Буни сабабини билиш мақсадида боксчи билан боғландик.
- Аслида жангга тайёрман, - дейди Шоҳжаҳон Эргашев. - Фарғона вилояти тоғларида ўқув-машғулот йиғинини ўтказдим. Шунингдек, АҚШ визасини ҳам олдим. Лекин менежерим қўлингдаги жароҳат буткул тузалсин, кейин рингга чиқасан, деяпти.
Шоҳжаҳон Эргашев бир ой муқаддам чап қўлидан операция қилинган эди. Аввалги жангидан олдин ҳамюртимиз машғулот чоғида қўлини синдириб олган ва рингга сингган қўл билан чиққанди.
Унинг менежери Олег Богданов АҚШдаги жанглар ўта муҳимлиги, рақиб кучли ва тажрибали нокаутчи эканини инобатга олиб, Шоҳжаҳоннинг қўли тўлиқ тузалишини кутишни маъқул кўрди.
Мана шу омилларни инобатга олиб, Шоҳжаҳон Эргашев жамоаси ҳамюртимиз иштирокидаги жангни сентябрь ойига қолдирди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»