Австралия чемпионатининг «Пёрт Глори» жамоаси аъзоси Ростин Гриффитс фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Sports.Uz сайти хабар тарқатди.
Манба берган хабарга кўра, 29 ёшли яримҳимоячи Олий лиганинг етакчи клубларидан бири билан шартнома имзолаши кутилмоқда.
Бироқ сайтда Гриффитсни миллий чемпионатимизнинг қайси жамоаси билан оғзаки келишувга эришгани ҳақида маълумотлар берилмаган. Tribuna.Uz манбалари берган маълумотга кўра, футболчи катта эҳтимол билан Тошкентнинг «Пахтакор» клуби сафига ўтиши мумкин. Унинг Ўзбекистондаги йиллик маоши камида 600 минг долларни ташкил қилади.
Маълумот ўрнида, келиб чиқиши асли англиялик бўлган ушбу яримҳимоячи фаолиятини «Блэкберн Роверс» жамоасида бошлаган.
Сўнгра, Шотландиянинг «Гретна», Англиянинг яна бир жамоаси «Аккрингтон Стэнли», Нидерландиянинг «Рода», Австралиянинг «Аделаида Юнайтед», «Сентрал Кост Маринерс», «Норт Квинсленд Фури» ва «Перт Глори» жамоаларида тўп сурган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Сурхондарё вилоятида айиқ ИИБ ходимига жароҳат етказди
“Рома” Шомуродов учун яна 8 миллион евро харажат қилади!
Ўзбекистонлик 17 ёшли қиз дунёнинг етакчи университети олимлари билан тадқиқот олиб бормоқда
D витамини дозасини ошириб юборишнинг хавфли оқибатлари
Украина президенти маҳбусларни сафарбар қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади
Пневматик қуролларни ўз ихтиёри билан топширганлар жавобгарликдан озод этилади
Жиззахда учта юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Эрдўғон давлат тўнтариши эҳтимоли сабабли тунда фавқулодда йиғилиш ўтказди