Ўзбекистон Кубоги ярим финал илк баҳсидан ўрин олган "Локомотив" – "Насаф" учрашуви ўз ниҳоясига етди.
Унда 3:1 ҳисоби қайд этилиб “темирйўлчилар”нинг ғалабаси билан тугади.
Учрашувнинг 15-дақиқасида Марат Бикмаев мезбонларни олдинга олиб чиққан бўлса, иккинчи бўлим дебютида Мурод Бобожонов ҳисобни 2:0 кўринишига келтириб қўйди.
Учрашув якунланишига саноқли дақиқалар қолганида Бикмаев ўзининг иккинчи жамоасининг эса учинчи голига муаллифлик қилди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Драган Черан қаршиликларни йирик мағлубиятдан қутқариб қолган гол муаллифига айланди.
Шу тариқа, ушбу ғалабадан сўнг “Локо” жавоб учрашуви олдидан яхшигина имкониятга эга бўлди.
Ўзбекистон Кубоги – 2017
Ярим финал, илк учрашув
"Локомотив" – "Насаф" 3:1
Голлар: 1:0 – 15 Марат Бикмаев, 2:0 – 46 Мурод Бобожонов, 3:0 – 86 Марат Бикмаев, 3:1 – Драган Черан 90(+1).
"Локомотив": Игнатий Нестеров, Ислом Тўхтахўжаев, Муҳаммад Коне, Икром Алибоев, Мурод Бобожонов (Жалолиддин Машарипов 59), Шерзод Файзиев (Олег Зотеев 87), Кахи Махарадзе, Марат Бикмаев, Шуҳрат Муҳаммадиев, Сардор Мирзаев, Садриддин Абдуллаев (Темур Копадзе 60).
"Насаф": Санжар Қувватов, Акмал Шорахмедов, Азизжон Ғаниев, Одилжон Ҳамробеков, Баҳром Абдураҳимов, Игорь Голбан, Фарруҳ Сайфиев, Дониёр Нарзуллаев, Драган Черан, Жасур Ҳасанов, Умарбек Эшмуродов.
Манба: www.uff.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди