date
views 4 385

ЛаЛига ПСЖнинг 222 млн. евролик тўловини қабул қилмади

ЛаЛига ПСЖнинг 222 млн. евролик тўловини қабул қилмади
ПСЖ вакиллари Неймар билан биргаликда ЛаЛига офисига ташриф буюриб, футболчининг шартномасида белгиланган 222 млн. евро товон пулини тўламоқчи бўлди, бироқ ташкилот тўловни рад этди.

Маълум бўлишича, келишувдаги товон пули бандини фақат испан клублари фаоллаштира олади. Бироқ асосий сабаб сифатида қуйидаги жиҳат кўрсатилмоқда: ЛаЛига раҳбарияти ПСЖ кўрсатилган маблағни УЕФА молиявий фэйр-плей қоидасини бузмасдан тўлай олмайди деб ҳисоблайди. Лига раҳбари Хавьер Тебаснинг фикрича, мамлакат томонидан қўллаб-қувватланадиган ПСЖ футболни издан чиқариши мумкин.

Олдинроқ, Неймар тиббий кўрикдан ўтгани, унинг трансфери эса 4 август куни эълон қилиниши айтилган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЛаЛига ПСЖнинг 222 млн. евролик тўловини қабул қилмади