Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси Англияда туғилган, Австралия фуқаролигини олган футболчи – Ростин Гриффитс билан 1,5 йиллик шартнома имзолади, дея хабар бермоқда ЎзПФЛ матбуот хизмати.
Футболчининг таништирув маросимига бағишланган матбуот анжумани бугун, 10 август куни “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтди. Унда клуб бош мураббийи Шота Арвеладзе ҳам иштирок этди. Анжумандан кейин Ростин Гриффитс клуб мухлисларига ҳам таништирилди.
“Пахтакор” осиёлик футболчи лимитини Ростин Гриффитс билан тўлдирди ва биз бундан хурсандмиз. Унинг ўйинларини кузатдим ва клубга чақиришга қарор қилдим. У тажрибали футболчи ва клубга ёрдам беришига умид қиламиз”, – деди Шота Арвеладзе.
Австралиялик футболчи қандай қилиб “Пахтакор” аъзосига айлангани ва ўзбек футболи ҳақида сўзлаб берди.
“Пахтакор” бош мураббийи менга таклиф билан чиқди ва мен уни қабул қилдим. Жамоа ўз олдига аниқ мақсадларни қўйди: Осиё Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш ва Ўзбекистон чемпионатида юқори натижаларга эришиш. Айнан шу омиллар мени ўзига жалб қилди ва мен Ўзбекистонга келдим. Ўзбек футболидан хабардорман, Хитойда тўп сурганимда ўзбекистонлик футболчиларга қарши ўйнаганман. Улар кучли техника ва маҳоратга эга”, – деди Ростин Гриффитс.
РОСТИН ГРИФФИТС ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ
Туғилган санаси: 10.03.1988 й
Туғилган жойи: Сток-он-Трент, Англия
Фуқаролиги: Австралия
Бўйи: 187 см
Амплуаси: Ярим ҳимоячи
Ростин Гриффитс футболчилик фаолияти давомида “Блэкберн Роверс” (Англия, 2006–2009), “Гретна” (Шотландия, 2008), “Аккрингтон Стэнли” (Англия, 2008), “Аделаида Юнайтед” (Австралия, 2009), “Норт Квинсленд Фури” (Австралия, 2009–2010), “Сенртрал Кост Маринерс” (Австралия, 2011–2012), “Гуанчжоу Фули” (Хитой, 2012–2014), “Перт Глори” (Австралия, 2014–2015 ва 2016–2017) ва “Рода” (Голландия, 2016–2017) клубларида тўп сурган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди