Кеча "Шанхай СИПГ" ҳамда "Гуанжоу Эвергранд" клублари ўртасида Хитой Кубоги ярим финалининг илк учрашуви бўлиб ўтди.
Ўйинни асосий таркибда бошлаган Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов учрашувда гол киритишга муваффақ бўлди.
"Чонгяинг Лифан"га қарши Хитой чемпионатининг 22-тур баҳсида ўз ҳисобига гол ёздирган ҳамюртимиз бу сафар ҳам гол уришга эришди.
Аввалига ҳисобни "Гуанжоу Эвергранд" футболчиси Лиу Цзян очди. 20 дақиқада у боши билан дарвозани аниқ нишонга олди.
Баҳснинг 55-дақиқасида Одил Аҳмедов ўзи бошлаган ҳужумни ўзи якунлади. Ўйинни сўнгги дақиқаларида "Шанхай СИПГ" ўйинчиси Хе Гуань "Гуанжоу Эвергранд" дарвозасини нишонга олиб, ярим финалнинг илк учрашувида шанхайликларга ғалаба келтирди.
"Шанхай СИПГ" - "Гуанжоу Эвергранд" 2:1
Голлар: Одил Аҳмедов 55, Хе Гуань 90+1 - Лиу Цзян 20.
[media=https://youtu.be/Av37yjlb1_I]
Манба: www.uff.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди