10:45 / 20.08.2017
4 749

Карлуш Кейруш термага чақирилмаган Афониннинг ўйинини кузатди (фото)

Карлуш Кейруш термага чақирилмаган Афониннинг ўйинини кузатди (фото)
Ҳозиргина Қозон шаҳридаги “Қозон-Арена” стадионида Россия Премьер-Лигаси 7-туридан ўрин олган “Рубин” хамда “Анжи” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

Унда мезбонлар йирик – 6:0 ҳисобидаги ғалабага эришдилар. Самвел Бабаян томонидан Қирғизистон хамда Хитойга қарши баҳслар учун чақирилган футболчилар рўйхатидан жой олмаган Вадим Афонин бугун ҳам майдонда 90 дақиқа тўп сурди.

Эътиборлиси, ушбу баҳсни кузатиш учун Эрон терма жамоаси бош мураббийи Карлуш Кейруш Қозондаги стадионга келди.

Афтидан, форслар устози Сардор Азмуннинг ўйинини кузатиш учун келган кўринади.

Россия Премьер-Лигаси. 7-тур

Рубин – Анжи 6:0 (3:0, 3:0)

Голлар: 1:0 – 4 Жонатас, 2:0 – 15 Карадениз, 3:0 – 31 Жонатас, 4:0 – 62 Набиуллин, 5:0 – 85 Мвила, 6:0 – 86 Лестьенн.

Рубин
– Рыжиков, Гранат, Сорокин, Кудряшов, Набиуллин (Сигурдссон, 71), Оздоев, Мвила, Жемалетдинов (Лестьенн, 66), Карадениз, Бауэр,Жонатас (Азмун, 46).

Анжи – Солосин, Тетрашвили, Фибель, Мусалов, Багаев, Карасев (Гулиев, 18), Афонин, Яковлев, Хубулов (Липартия, 55), Полуяхтов, Маркелов(Долгов, 71).

Огоҳлантиришлар: Багаев (10), Бауэр (60).


Манба: sports.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Карлуш Кейруш термага чақирилмаган Афониннинг ўйинини кузатди (фото)