
“Краснодар” клуби ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов ўз жамоаси расмий веб сайтига интервью бериб ўтди.
- Один, энди сиз Ўзбекистон термаси сардорисиз. Ушбу ишончни қандай қабул қилдингиз?
- Мен аввал вице-сардор эдим. Яқинда термамизга янги бош мураббий тайинланди ва у менга сардорлик вазифасини топширди. Йигитлар мени номимни қўллаб овоз беришибди. Энди бу ишончни оқлашим керак бўлади.
- Филиппиинга қарши ўйинда сиз илк дақиқаларда дарвозани ишғол қилдингиз. Фаолиятингизда яна шунақа тез гол урганмисиз?
- Йўқ, бу биринчи марта бўлди. Биз илк дақиқалардан бошлаб ҳужумга ўтдик ва тўпни олиб қўйдик. Жарима майдончаси ташқарисида менга тўп келиб тушди ва уни тепишга қарор қилдим. Дарвозабон бу зарбага тайёр эмасди ва шу тариқа ҳисобни очдик. Ўйиндан кейин менга Ўзбекистон термаси тарихидаги энг тезкор голни киритганимни айтишди.
- Учта турдан кейин Ўзбекистон термаси иккинчи ўринда бормоқда. Жамоанинг режаси бундан ҳам юқорироқ бўлса керак?!
- Албатта, биз биринчи ўринни олиб, кейинги босқичга чиқишни ўз олдимизга вазифа қилиб белгилаганмиз. Фақат 1-ўрин соҳибига кейинги босқич масаласи кафолатли. Ҳозир биз КХДРга 3 очко бой беряпмиз, лекин ҳали уларни Тошкентда қабул қиламиз. Бундан ташқари, Шимолий кореяликлар бошқа рақиблар билан ўйинда ҳам очко йўқотишлари мумкин. Муҳими, ўзимиз энди очко йўқотмаслигимиз лозим. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар