07:38 / 25.08.2017
11 290

Бугун бокс бўйича ЖЧ бошланади. Баҳслар UzReport томонидан трансляция қилинади

Бугун бокс бўйича ЖЧ бошланади. Баҳслар UzReport томонидан трансляция қилинади
25 август куни Германиянинг Ҳамбург шаҳрида бокс бўйича 19-Жаҳон чемпионати бошланади ва 2 сентябрга қадар давом этади.

Унда Куба, Қозоғистон, Россия, Украина, Англия, Франция каби мамлакатлар қаторида жами 195 мамлакатдан келган боксчилар ўзаро куч синашадилар. Ўзбекистон терма жамоаси боксчилари ҳам Жаҳон чемпионатида барча вазн тоифасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишган.

Ўзбекистондаги бокс мухлисларининг талаб ва қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда, UZREPORT TV телеканали ушбу Жаҳон чемпионатини эксклюзив тарзда трансляция қилиш ҳуқуқини харид қилди.

Телеканал 25 августдан бошлаб терма жамоа аъзолари ҳамда жаҳоннинг етакчи боксчилари иштирокидаги қизиқарли жангларни жонли эфирда томоша қилиш имкониятини тақдим этади.

Жаҳон чемпионатида Рио-2016 Олимпиадаси ғолиб ва совриндорларидан ташқари, ўз вазн тоифасида Ўзбекистонда энг кучли бўлиб турган боксчилар юрт шарафини ҳимоя қилишади. Боксчиларнинг тўлиқ рўйхати билан қуйида танишишингиз мумкин:

-49 кг: Ҳасанбой Дўсматов
-52 кг: Жасур Латипов
-56 кг: Мурод Аҳмадалиев
-60 кг: Элнур Абдураимов
-64 кг: Иқбол Холдоров
-69 кг: Шаҳрам Ғиёсов
-75 кг: Исроил Мадримов
-81 кг: Бектемир Мелиқўзиев
-91 кг: Санжар Турсунов
+91 кг: Баҳодир Жалолов


Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бугун бокс бўйича ЖЧ бошланади. Баҳслар UzReport томонидан трансляция қилинади