Маълумки, бугун Германиянинг Гамбург шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатига старт берилди. Мусобақанинг илк кунги беллашувларида бир нафар боксчимиз рингга кўтарилди.
Мазкур қарама-қаршиликда 91 кг вазн тоифасида Санжар Турсунов никарагуалик Жеффри Гонсалес билан куч синашди. Ушбу жангда рақибига нисбатан катта устунликка эга бўлган ҳамюртимиз 5:0 ҳисобида зафар қучди.
91 кг: Санжар Турсунов (Ўзбекистон)— Жеффри Гонсалес (Никарагуа) 5:0
Ушбу жангда ғолиб чиққан боксчимиз иккинчи саралаш тўқнашувида ўз иштирокини бошлайдиган аргентиналик Яра Пералтага қарши рингга чиқади. Жанг 27 август куни бўлиб ўтади.
Маълумот учун: Терма жамоамиз аъзоларидан 9 нафари ушбу жаҳон чемпионатига Осиё чемпиони сифатида ташриф буюрган бўлса, биргина 91 кгда вазнли боксчимиз Санжар Турсунов қитъа биринчилигининг ярим финалига қадар етиб кела олмаган ҳамда плей-офф раундида рақибини енгиб, мундиал йўлланмасини қўлга киритган. 9 нафар боксчимиз Тошкент шаҳри мезбонлик қилган Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритган эди.
Манба: www.sports.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар