12:40 / 28.08.2017
4 443

ЖЧ-2018га чиқиб бўлган Эрон охирги икки ўйинда қандай таркиб билан ўйнайди?

ЖЧ-2018га чиқиб бўлган Эрон охирги икки ўйинда қандай таркиб билан ўйнайди?
Карлос Кейруш бошчилигидаги Эрон терма жамоаси 31 август куни Жанубий Корея ва 5 сентябрь куни Сурия билан ўйнайди.
Муддатдан аввал Россиядаги мундиалга йўлланма олган форслар охирги икки учрашувни ҳам асосий футболчилар билан ўтказишади.

Ўзбекистон терма жамоасига Эроннинг Жанубий Кореяни мағлуб этгани анчагина фойдали. Демак 31 августда Эронга мухлислик қиламиз.

Дарвозабонлар: Алиризо Хагиги ("Эскилстуна", Швеция), Алиризо Беиранванд ("Персеполис"), Ҳамид Лак ("Фулад")
Ҳимоячилар: Жалол Ҳуссайни ("Персеполис"), Муртазо Пуралиганжи ("АЛ Садд", Қатар), Рамин Ризоиан ("Остенде", Бельгия), Вурия Ғофури ("Истиқлол"), Милад Муҳаммади ("Аҳмат", Россия), Муҳаммад Ансари ("Персеполис"), Саид Оғайи ("Сепахон"), Рузбеҳ Чешми ("Истиқлол")
Ярим ҳимоячилар: Эҳсон Хожсафи ("Панионис", Греция), Ашкан Дежага (клубсиз), Алиризо Жаҳонбахш (АЗ, Голландия), Воҳид Амири ("Персеполис"), Саид Иззатуллоҳи ("Ростов", Россия), Меҳди Тораби ("Сайпа"), Али Карими (клубсиз), Саман Ғоддос ("Остерсундс", Швеция), Умид Нурафкан ("Истиқлол")
Ҳужумчилар: Карим Ансарифард ("Олимпиакос", Греция), Ризо Ғучаннажод ("Херенвен", Голландия), Сардор Азмун ("Рубин", Россия), Меҳди Тареми ("Персеполис")

Манба: Championat.asia

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЖЧ-2018га чиқиб бўлган Эрон охирги икки ўйинда қандай таркиб билан ўйнайди?