Шу ҳафтанинг пайшанба кунида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Ухань шаҳрида Хитой термасига қарши ЖЧ-2018 саралаш учрашувини ўтказади.
Ўйиннинг қадри в аҳамияти ҳаммамизга маълум. Энди очко йўқотиш кетмайди.
Бу нарсани барча гуруҳимиз аъзолари яхши билиб туришибди ва улар сўнгги икки ўйинда максимал очко жамғаришни ният қилишган.
Биз Хитой матбуоти билан қизиқдик. 31 август кунги ўйин атрофини ўргандик.
Маълум бўлишича, мамлакатда чоп этиладиган бир қатор нашрлар ушбу ўйинга у ёки бу кўринишда тўхталиб ўтган. Уларнинг аксариятида, масалан China Daily, Shanghai Star, South China Morning Post ва The China Post газеталарида Хитой термасининг ЖЧ-2018га чиқишига унчалик ишонишмаяпти.
"Липпи шогирдлари Уханда бу сафар ғалаба қозонишлари шарт. Ўзбекистон билан ўйнаса бўлади. Гарчи, таркибда Аҳмедов, Жепаров, Гейнрих каби футболчилари бўлсада, термамиз 35 минг мухлис қаршисида ғалабани тантана қилиши мумкин.
Агар Хитой термаси қолган 2 ўйинни ҳам юта олса миллий федерация томонидан мукофотланади.
Ҳали назарий жиҳатдан имкон бор экан, сўнгги дақиқаларгача курашиш керак", - деган мазмунни уқиб олиш мумкин номлари юқорида келтирилган газеталарнинг "Спорт" рукни остидаги хабарларда.
Манба: www.uff.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади