16:17 / 30.08.2017
5 795

Хитой — Ўзбекистон учрашувини 10 йиллик танаффусдан кейин Хайрулла Ҳамидов шарҳлайди

Хитой — Ўзбекистон учрашувини 10 йиллик танаффусдан кейин Хайрулла Ҳамидов шарҳлайди
31 август куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Хитойга қарши ўйинини шарҳловчи Хайрулла Ҳамидов шарҳлаб боради. Бу ҳақдаги саволга Ҳамидов ижобий жавоб қайтарди. Шарҳда, шунингдек, Дилшодбек Тўхтабеков иштирок этади, деб ёзмоқда «Дарё» нашри.

Хитой — Ўзбекистон ўйини Тошкент вақти билан 17:00 да старт олади. «Спорт» телеканали эса трансляцияни 1 соат олдинроқ бошлашни режалаштирган. Ўйинга қадар студия орқали муҳокама бўлади, унда таниқли мутахассисларнинг иштирок этиши кутилмоқда.

Хайрулла Ҳамидов сўнгги бор 2007 йил Ўзбекистон миллий терма жамоаси иштирокидаги ўйинни шарҳлаб борганди. Унинг айниқса Кувайтга қарши иродали ғалаба билан якунига етган (3:2) ўйин шарҳи, ЖЧ саралашлари доирасидаги эсдан чиқмайдиган Баҳрайн билан тўқнашув вақтидаги шарҳлари ўзбекистонлик футбол мухлисларининг ёдида сақланиб қолган.

«Спорт»даги манбанинг «Дарё»га маълум қилишича, телеканал журналист Фаррух Расуловни миллий терма жамоа билан Хитойга юборган. Ўйин куни Расулов ҳамда Тошкентдаги студия ўртасида мулоқот бўлиб ўтади ва футболчиларнинг ўйинолди ҳолати борасида савол-жавоб бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Хитой — Ўзбекистон учрашувини 10 йиллик танаффусдан кейин Хайрулла Ҳамидов шарҳлайди