Бугун, 30 август куни Хитой - Ўзбекистон ўртасидаги ЖЧ-2018 саралаш учрашувидан олдин хитойликлар бош мураббийи Марчелло Липпи иштирокида матбуот-анжумани бўлиб ўтди.
"Барча футболчиларимиз ўйинга жиддий тайёргарлик кўришмоқда. Йигитларнинг кайфияти яхши. Ҳал қилувчи ўйинларни ўтказяпмиз, бироқ эртанги учрашувни яхши ўтказиш учун қўлимиздан келган бор ишни қиламиз.
Жамоамнинг техник-тактик даражасидан кўнглим тўқ. Айни дамда Ўзбекистон терма жамоасида 12 очко бор ва улар мундиалга чиқиш учун яқин туришибди. Уларнинг сўнгги учрашуви рақибларимиз қанчалик кучли эканлигини англатиб турибди. Ўзбекистоннинг футболчилари ҳам жамоага яраша кучли. Эртага яхши ўйин кўрсатиб, уларнинг ҳимоячини ёриб ўтишга ҳаракат қиламиз.
ЖЧ-2018 учун курашни давом эттиришни истасак фақат ғалаба қозонишимиз керак" - дейди Липпи.
Матбуот-анжуманида Хитой терма жамоаси сардори Жанг Жи ҳам иштирок этди.
"Ҳамма бу учрашувни сабрсизлик билан кутмоқда. Эртанги учрашуви биз учун жуда муҳим. Шу сабабли бу ўйинда бор кучимизни ишга соламиз" - дейди Хитой терма жамоаси сардори.
Манба: championat.asia “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади