
Эртага Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ саралаши доирасида Хитойга қарши муҳим ўйинда майдонга тушади.
Sport TV ушбу баҳсни тўғридан-тўғри эфирда трансляция қилишни режалаштирган. Учрашувни таниқли шарҳловчи Хайрулла Ҳамидов ва Дилшод Тўхтабековлар шарҳлар боради. Хайрулла Ҳамидов трансляция борасида Uff.uz сайти саволларига жавоб қайтарди.
"Учрашувни ҳамкасбим Дилшод Тўхтабеков билан бирга шарҳлаб борамиз. Трансляция 17.00да бошланиши кўзда тутилган.
Аммо терма жамоа мухлисларини Sport TV'га эртароқ таклиф этамиз. Телеканалда соат 16.00дан бошлаб тўғридан-тўғри эфирда мутахассислар иштирокида мулоқот ташкил этилиши режалаштирилган. Унда ўйин билан боғлиқ турли маълумотлар билан бирга мутахассисларнинг фикри ҳам бериб борилади", - дейди Хайрулла Ҳамидов.
Манба: www.uff.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар