Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов ЖЧ саралаши доирасида Хитойга қарши кечадиган ўйин олдидан Uff.uz учун фикрларини билдириб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, Денисов оғир жароҳатдан яқинда тузалган эди, аммо ҳозирча ҳимоячи тўлиқ тикланиб улгурмаган.
- Виталий, жароҳатдан кейин ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?
- Ҳозирча юз фоиз тайёр эмасман. Аввалги даражамга чиқиш учун ишламоқдаман. Бироқ ҳали тикланиш жараёнини тўлиқ ўтаганим йўқ.
- Хитойга келгунга қадар 12 соат парвоз қилдингиз. Чарчоқ борми?
- Бор, албатта. Бунақа парвоздан кейин ҳар қандай одам чарчаши аниқ. Лекин ўйинга қадар тикланиб, ўзимизга келиб олишимизга ишонаман.
- Жамоадаги кайфият қандай?
- Кайфиятни кўтаришга ҳаракат қиляпмиз. Қайсидир вазиятда ҳазиллашяпмиз, яна қаердадир эса ўзаро суҳбатлашиб, жанговар кайфиятни ушлаб туришга интиляпмиз.
- Хитой терма жамоаси ҳақида нима дея оласиз? Кучли ва кучсиз жиҳатлари ҳақида фикр билдирсангиз.
- Хитой билан бўлган сўнги ўйинимизда сўнг уларда ўзгаришлар катта бўлган. Мураббий алмашди, ҳали назарий машғулотлар вақтида рақибни янада кўпроқ ўрганамиз. Бош мураббий рақибнинг кучли ва кучсиз томонлари ҳақида бизга қўшимча маълумотлар беради.
- Хитой билан бўладиган ўйинда бизга нима ҳалал бериши мумкин?
- Бизга фақат ўзимизга ўзимиз ҳалал беришимиз мумкин. Аслида гуруҳда исталган рақибга қарши ўйнаш мумкин ва буни исботлаб берганмиз. Аммо қайсидир вазиятда хатолар панд берди. Ҳар қандай одам хато қилади. Шундай экан, биз фақат ўзимизга ўзимиз ҳалал беришимиз мумкин. Бошқа тўсиқ кўрмаяпман.
- Хитой чемпионати кучайгани мухлисларни ташвишга солмоқда. Бу ерда кучли футболчилар ва мураббийлар ишламоқда...
- Йўқ, клублардаги ўзгаришлар билан терма жамоа бирдан кучайиб кетмайди. Тўғри, Хитой клублари катта пул сарфлаб юлдуз футболчиларни олиб келмоқда. Дунё даражасидаги ўйинчиларнинг келиши терма жамоа футболчиларига ҳам таъсир ўтказади, албатта. Юлдузлар билан машғулот ўтаганингда улардан ўрнак олишга ҳаракат қиласан. Аммо терма жамоа барибир бошқа олам. Бу ерда бир жамоа сифатида бирлаша олиш лозим. Умид қиламанки эртага бўладиган ўйинда биз бирдамроқ эканимизни исботлай оламиз.
- Хитойга қарши кечадиган ўйинда асосий таркибда майдонга тушишга тайёрмисиз?
- Ҳозирча бу ҳақида аниқ бир нарса дея олмайман. Ҳаммасини бош мураббий ҳал қилади. Самвел Бабаян билан гаплашиб олдик. Менимча таркибни аниқлаш олдидан яна шундай суҳбат бўлади. Агар асосий таркибда ўйнашга 100 фоиз тайёр бўлсам, албатта майдонга тушаман. Аммо асосий таркибда ўйнайманми, захирадан майдонга тушаманми ёки захирада қоламанми, ҳар қандай ҳолатда ҳам жамоага ёрдам бериш учун қўлимдан келган барча ишни амалга ошираман.
Манба: www.uff.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади