«Барселона» президентлиги учун собиқ номзодлардан бири Аугусти Бенедито Жозеп Бартомеу бошчилигидаги каталонияликларнинг бугунги раҳбариятига қарши ишончсизлик вотуми эълон қилиш учун имзо тўпламоқда. Бу ҳақда «Маrca» нашрига таяниб «Кун.уз» хабар берди.
Манба берган хабарга кўра, Бенедито бугун клуб офисига келган ва бунинг учун зарур бўлган ҳужжатларни тўплаб кетган.
Ишончсизлик вотуми жорий қилиш учун Бенедитога 16 минг имзо йиғиши керак бўлади. У бу ишни «Барселона»нинг уй учрашувлари бўлган «Эспаньол», «Ювентус» ва «Эйбар»га қарши ўйинларда амалга оширишни кўзлаб турибди.
«Бартомеу истеъфога чиқиши керак. Жамоада содир бўлаётган барча воқеалар унинг измидан чиқиб кетди. У бошқарув назоратини бутунлай йўқотиб қўйди. Ҳозирда клубнинг бошқарув тизимида жиддий инқироз кузатилмоқда.
Ўйлашимча, камида 40 ёки 50 клуб аъзолари бу борада бизни қўллаб-қувватлашга тайёр бўлиб турибди», – дея таъкидлаган Бенедито. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади