Ростех компания ва давлатни бошқариш учун «Государственност» тизимини тақдим этди

И Халқаро хавфсизлик форумида Ростех давлат корпорацияси «Государственност» деб номланган дастурий-аппарат мажмуасини намойиш этди. Ишлаб чиқувчиларнинг сўзларига кўра, ушбу тизим тарқоқ ахборот тизимлари ва маълумотлар массивини компания, тармоқ ёки бутун давлатни бошқариш учун ягона рақамли экотизимга бирлаштиради. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Мажмуа «ГиперГрафГрупп» компанияси ва «РТ-Proектние технологии» холдинги томонидан ҳамкорликда ишлаб чиқилган. У бюджет, қонунчилик, иқтисодиёт ва ижтимоий жараёнларга оид рақамлаштирилган маълумотлар асосида ягона маълумотлар моделини шакллантиради. Тизим маълумотларнинг мантиқий боғлиқлигини таъминлайди, таҳлилий ҳисоботлар тайёрлайди ҳамда лойиҳалар ва жамият ривожланиш сценарийларини моделлаштиради.
Ушбу технологик ечим бир вақтнинг ўзида 300 мингдан ортиқ объектлар классини ва улар ўртасидаги 2,4 миллиарддан зиёд ўзаро боғлиқликларни қайта ишлаш имкониятига эга. Ҳозирги вақтда маълумотлар базасида 500 миллионгача ёзув сақланмоқда, таҳлил жараёнлари эса 20 мингдан ортиқ алгоритмлар ёрдамида амалга оширилмоқда.
Ростех бош директори ўринбосари Александр Назаровнинг таъкидлашича, бундай даражадаги ишланмалар дунёда саноқли Ғарб компаниялари томонидан амалга оширилади. Мутахассис Владимир Кутиннинг сўзларига кўра, тизим ҳар бир мамлакатнинг ўзига хос маданиятига мослаштирилиши мумкин ва барча жараёнларни кўргазмали шаклда кузатиш имконини беради.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!