13:50 / 05.09.2017
3 967

Мухтор Қурбонов: "Сергеевнинг ўрнига югурадиган футболчини ўйнатиш керак"

Мухтор Қурбонов: "Сергеевнинг ўрнига югурадиган футболчини ўйнатиш керак"
Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Жанубий Корея билан ўйнайди.

"Бунёдкор" стадионида кечадиган баҳс соат 20:00да бошланади. Ҳозир барчамизнинг эътиборимиз мана шу баҳсга қаратилган десак муболаға бўлмайди. Бугунги ўйиндан сўнг жаҳон чемпионатига бориш-бормаслик масаласи деярли ҳал бўлади.

Мухлисларимиз бугун фақат ва фақат ғалаба кутишмоқда. Шундагина биз учун жаҳон чемпионати эшиклари очилади. Яқин ўтмишнинг моҳир ярим ҳимоячиларидан бири Мухтор Қурбонов "Футбол Экспресс" газетасига берган интервьюсида бугунги ўйин олдидан ўз фикрини айтиб ўтди:

- "Жанубий Корея 5-10 йил олдинги жамоа эмас. Улар билан ҳозир бемалол ўйнаса бўлади. Агар Самвел Бабаян охирги ўйин учун таркиб танлашда адашмаса ва ҳадеб Сергеевга ўхшаганларни майдонга туширавермай, жон куйдириб югурадиганларни ўйнатса натижа бўлишига ишонаман. Бу охирги ўйин ва охирги имконият. Ҳар бир футболчи жонини бериб ўйнаши шарт".

Шунингдек, Мухтор Қурбонов сафарда Хитой билан бўлган баҳс ҳақида ҳам фикр билдирди:

- "Хитой билан ўйинда яна таркиб танлашда хатолик бўлди. Игорь Сергеевнинг ўрнига бошқа футболчилар ҳам бор эди. Масалан, Иван Нагаевни чақиришса бўларди. Барибир битта таркибни ҳадеб ўйинга туширавермасдан чиқмаган жондан умид дея бир-иккита ўзгаришларни қилиб туриш керак. Шундагина умид қилса бўлади".

Манба: championat.asia

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Мухтор Қурбонов: "Сергеевнинг ўрнига югурадиган футболчини ўйнатиш керак"