Александр Гейнрих терма жамоа билан хайрлашди

Александр Гейнрих терма жамоа билан хайрлашди
Кеча бўлиб ўтган Ўзбекистон - Жанубий Корея баҳси Александр Гейнрих учун терма жамоадаги охирги ўйин бўлди. Бу ҳақда «Championat.asia» нашри хабар берди.

Бу гапни ҳужумчи ўйиндан сўнг автобусга чиқаётганида айтган: - "Бугунги ўйин мен учун охиргиси бўлди. Барча ишқибозларга раҳмат айтаман".

Эслатиб ўтамиз, кеча ўтказилган ўйинда Ўзбекистон терма жамоаси Жанубий Кореяни енга олмади, натижада жаҳон чемпионати йўлланмасидан қуруқ қолди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар