
Осиё футбол конфедерацияси ЖЧ-2018 саралашининг сўнгги туридаги ўйинлари устидан тергов-суриштирув ишларини бошлади.
ОФК айни дамда мазкур ишга оид материалларни тўпламоқда. Расмий сайтда ёзилишича, ташкилот ушбу масала юзасидан ФИФА билан ҳамкорлик қилади ва бу иш юзасидан тушган шубҳали барча хужжатларни ФИФАга тақдим этади.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча бўлиб ўтган ҳал қилувчи тур учрашувларида шубҳали деб топилган ўйинлар бор. “А” гуруҳида Сурия сафардаги баҳснинг сўнгги дақиқаларида (параллел равишда ўтган Ўзбекистон – Ж. Корея ўйини якунлангач) гол киритиб, гуруҳда учинчи ўринни олди.
“В” гуруҳида эса Саудия Арабистони ўз майдонида Японияни мағлуб этди ва Австралиядан иккинчи ўринни тортиб олди.
Манба: www.uff.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар