Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов "Спорт" телеканалининг "Гол" дастури меҳмони бўлди ва ЖЧ саралашидаги муваффақиятсизликлар ҳақида очиқчасига фикр билдирди.
"Охирги босқичда жуда кам гол урдик ва Хитой билан бўлган ўйинни инобатга олмасак, голли вазиятлар ҳам кўп яратилмади. ЖЧга чиқиш вазифасини бажариш учун эса кўп гол уриш шарт эди.
Энг ачинарлиси ҳужумчилар ўз ишини бажара олмади. Уларнинг муваффақиятсиз ўйини бизни оғир вазиятга тушириб қўйди.
Хитой билан бўлган баҳс биз учун энг керакли ўйин эди. Ўша ўйинда ғалаба қозониш шарт эди. Ўзингиз ҳам кўрдингиз, уч-тўртта юз фоизлик имкониятдан фойдалана олмадик. Жанубий Кореяни ютиш мантиқан олиб қараганда анча оғир иш эди. Чунки уларга гол уриш жуда қийин. Шунинг учун ҳам Хитойни енгиш шарт эди.
Тўғри, Хитой футболи ҳозир ривожланиш йўлида. Ўзим ҳам Хитой чемпионатда ўйнайман ва ҳар бир клубда кучли легионерлар бор. Уларга қараб маҳаллий футболчилар ҳам ўсишда давом этмоқда. Масалан, Хитой охирги иккита ўйинда 6 очко олди. Аммо агар уларни енгганимизда, вазифа анча осонлашарди.
Жанубий Корея эса кучли рақиб. Иккинчи бўлимда улар бизни ёпиб қўя олишди. Корея ҳимояга умуман эътибор қаратмасдан, бор кучни ярим ҳимоямизни ёпишга қаратди. Улар ярим ҳимояда шу қадар кучли прессинг қилишдики, ўйинимиз йўқолиб қолди. Бу жуда яхши ўйланган тактика эди.
Қайси мураббий билан ишламаган бўлсам, футболда охиригача курашиш кераклиги айтилади. Майдонга чиқдингми, 95 дақиқа ўйнашга тайёр туриш керак. Биз эса 85 дақиқадан сўнг хотиржамликка берилиб ёки гол уриш учун олдинга ўтиб кетиб, хатоларга йўл қўйдик. ЖЧ саралашининг сўнгги босқичида биттагина хато ҳам қимматга тушади.
Мен бу кўрсатувга атайлаб барча саволларингизга жавоб бериш учун келдим. Терма жамоа сардори сифатида мухлисларга бор гапни очиқ айтишим шарт. Футболчилар ютқазиб қўйгандан кейин саволларга жавоб бермай кетиб қолди, деган гап менга тўғри келмайди. Шунинг учун атайлаб кўрсатувга келдим", - дейди Одил Аҳмедов.
Манба: www.uff.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар