Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов "Спорт" телеканалининг "Гол" кўрсатувида меҳмон бўлди ва очиқ фикрлар билдирди. Жумладан ярим ҳимоячи Олий лигада келишилган ўйинлар кўп эканини ҳам тан олган.
"Олий лигада келишилган ўйинлар жуда кўп. Бундай ўйинларда футболчи 20 фоиз куч билан ўйнайди. Энди шу футболчи терма жамоага келгандан кейин ундан нима кутиш мумкин? Биз энг аввало ички чемпионатни кучайтиришимиз керак. Шунда терма жамоа ҳам кучаяди.
Ҳозир терма жамоа асосан легионерларга суяниб қолган. Албатта Фарғонада ёки Ғузорда кучли футболчи етишиб чиқиши мумкин, аммо халқаро ўйинларда унинг фойдаси кўп бўлмайди. Олий лигани томоша қилиб бораман, аммо у ерда Марадонадек ўйнаган ўйинчи халқаро учрашувда майдонга тушганда тўхтаб қолишини ҳам кўряпмиз.
Агар ЎФФнинг янги раҳбарияти мени чақириб, маслаҳат олишса, бу гапларни айтишга тайёрман. Очиғи, бўлаётган ишларни кўриб, жоним ачишади. Бирор соҳага келдингми, пул ўз йўлига, у билан бирга ишингни ҳам ҳеч бўлмаса 30 фоиз яхши кўриш керак. Фақат пулга боғланиб қолса ривожланиш қийин бўлади", - дейди Одил Аҳмедов.
Манба: www.uff.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда