Тошкентга 8 сентябрь куни ташриф буюрган таниқли киноактёр ва маҳоратли кураш устаси Стивен Сигалнинг “Бунёдкор” стадионида пенчак силатнинг профессионал йўналиши бўйича бўлиб ўтган Asian fight – 2017 халқаро турнирида нима учун тадбирда иштирок этмаганлиги ўтган ҳафтанинг муҳим жумбоқларидан бирига айланди.
Тадбирдан бир кун аввал Ўзбекистонга келган киноактёр O’zbegim анъанавий маданият фестивалида қатнашиб, Гиннес рекордлар китобига киритилган ўзбек ошидан татиб кўрди. Шунингдек, BABOS от спорти клуби ва Тошкент Маданият ва санъат институтларида бўлди.
Аммо Тошкентда ўтган “Asian fight – 2017” турнири доирасида Стивен Сигал иштирокида ўтиши кутилган матбуот анжуманида машҳур киноюлдузи кўриниш бермади.
Ўзбекистон Печа-силат федерацияси матбуот котиби Жамшид Ходжиакбаров журналистларга бу ҳақда интервью берар экан, биз Сигал стадионда бўлади, деб ваъда бермаганмиз, деб таъкидлади.
Аввалига, “Asian fight – 2017” турнирига таниқли актёр Жан-Клод Ван Дамм ва аралаш яккакураш бўйича маҳоратли спортчилар Джефф Монсон, Фёдор Емельяненколарнинг келиши айтилган эди.
Аммо, 6 сентябрга келиб, улар билан эришилган шартномалар тўхтатилгани маълум қилинди.
Манба: 1news.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди
Асаб толаларини мустаҳкамлашда муҳим бўлган витаминлар
Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Фаластин президенти билан учрашув ўтказди
Тимур Кападзе тарихий натижа қайд этилганидан сўнг нималар деди?
Ҳатто мева мумкин эмас: жигар учун зарарли уч одат
Андижонда келин эрининг уйидан сепларини МИБ орқали қайтариб олди
Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор?
Ушбу модданинг етишмаслиги тамаки каби умрни қисқартиради