10:38 / 13.09.2017
4 616

ЕЧЛ. «С» гуруҳи. «Челси» қайтишни байрамга айлантирди

ЕЧЛ. «С» гуруҳи. «Челси» қайтишни байрамга айлантирди
Европа чемпионлар лигасининг 1-туридан ўрин олган яна икки учрашув «С» гуруҳи доирасида бўлиб ўтди.

Бир йиллик танаффусдан сўнг ЕЧЛга қайтган Лондоннинг «Челси» клуби Антонио Конте бошчилигида ЕЧЛ дебютанти «Қорабоғ»ни қабул қилди ва қайтишни байрамга айлантириб юборди. Лондонликлар Озарбойжон клуби дарвозасига жавобсиз олтита гол киритишга муваффақ бўлди. Гуруҳнинг иккинчи учрашувида «Рома» ва «Атлетико» жамоалари ўзаро дуранг қайд этишди.

Натижада 1-турдан кейин «Челси» гуруҳда етакчи бўлиб олди. «Атлетико» ва «Рома» ҳисобида эса бир очкодан бор. «Қорабоғ» биринчи турданоқ аутсайдер мақомини ўзига қабул қилиб олди.

Европа чемпионлар лигаси, 1-тур
C Гуруҳи

Челси (Англия) – Қорабоғ Озарбойжон 6:0 (2:0)
Голлар:
Педро (5), Дзаппакоста (30), Аспиликуэта (55), Бакайоко (71), Батшуайи (76, 82).
Челси: Куртуа, Кристенсен, Кэйхилл, Алонсо, Аспиликуэта (Рюдигер, 75), Виллиан, Канте (Бакайоко, 63), Педро (Азар, 58), Фабрегас, Дзаппакоста, Батшуайи.
Қорабоғ: Шехич, Садыгов (Мадатов, 70), Жезничак, Медведев, Гусейнов, Гараев (Диниев, 70), Ришард, Мичел, Герье, Педро Энрике (Эльюнусси, 77), Ндлову.
Огоҳлантириш: Кэйхилл (16).

Рома (Италия) – Атлетико (Испания) 0:0
Рома
: Алиссон, Манолас, Коларов, Жезус, Бруно Перес, Стротман, де Росси, Наингголан (Пеллегрини, 79), Перотти, Дефрель (Фасио, 68), Джеко (Эль-Шаарави, 89).
Атлетико: Облак, Савич, Филипе Луис, Хуанфран, Годин, Коке, Габи (Феррейра Карраско, 62), Парти, Сауль, Гризманн (Гайтан, 79), Вьетто (Корреа, 58).
Огоҳлантириш: Перотти (71).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЕЧЛ. «С» гуруҳи. «Челси» қайтишни байрамга айлантирди