10:46 / 13.09.2017
3 965

ЕЧЛ. «D» гуруҳи. Мессининг тарихий голлари «Барселона»нинг қасос олишига замин яратди

ЕЧЛ. «D» гуруҳи. Мессининг тарихий голлари «Барселона»нинг қасос олишига замин яратди
Европа чемпионлар лигасининг 1-туридан ўрин олган энг марказий учрашувлардан бири D гуруҳида бўлиб ўтди. Унда ўтган йилги чорак финалчилар «Барселона» ва «Ювентус» яна ўзаро рўбарў келишди.

«Камп Ноу»да кечган учрашув тарихий натижага айланди. Лионель Месси Буффон дарвозасига илк марта гол киритган бўлса, иккинчи бўлимда унинг ўзи дублни расмийлаштирди. Иван Ракитичнинг голи билан эса ҳисобни йирик кўринишга олиб келди ва «Барса» ўтган йилги мағлубият учун муносиб қасос олишга муваффақ бўлди.

Гуруҳнинг иккинчи учрашувида «Олимпиакос» ўз уйида «Спортинг»га имкониятни бой бериб қўйди. Биринчи бўлимдан сўнг ҳисоб йирик кўриниш олганди. Бироқ греклар иккинчи бўлимда ўзига келиб, ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлишганди. Бироқ мағлубиятдан қутулиб қолиш пирейликларга насиб этмади.

D Гуруҳи

Барселона (Испания) – Ювентус (Италия) 3:0 (1:0)
Голлар
: Месси (45, 69), Ракитич (56).
Барселона: тер Стеген, Альба, Пике, Нелсон Семеду, Умтити, Ракитич (Паулиньо, 77), Иньеста (Андре Гомеш, 83), Бускетс, Дембеле (Серджи Роберто, 71), Суарес, Месси.
Ювентус: Буффон, Алекс Сандро, Бенатия, Бардзальи, Де Шильо (Стураро, 41), Матюиди, Бентанкур (Бернардески, 63), Пьянич, Дуглас Коста, Дибала, Игуаин (Калигара, 87).
Огоҳлантиришлар: Бентанкур (25), Нелсон Семеду (35), Месси (54), Бардзальи (61), Пьянич (75), Калигара (89).

Олимпиакос (Греция) – Спортинг (Португалия) 2:3 (0:3)
Голлар:
Пардо (89, 90) – Думбия (2), Желсон Мартинш (13), Фернандеш (43).
Олимпиакос: Капино, Энгельс, Фигейраш, Эльабделлауи, Жийе, Оджиджа-Офоэ, Ромао, Фортунис (Здьелар, 46), Карсела-Гонсалес (Пардо, 78), Марин, Джурджевич (Эменике, 62).
Спортинг: Руй Патрисиу, Коатес, Сильва, Пиччини, Матье, Фернандеш (Ристовски, 87), Вильям Карвалью, Акунья, Батталья, Желсон Мартинш (Бруно Сезар, 72), Думбия (Дост, 63).
Огоҳлантиришлар: Ромао (23), Фигейраш (47), Батталья (77), Эльабделлауи (84), Фернандеш (87), Бруно Сезар (90).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЕЧЛ. «D» гуруҳи. Мессининг тарихий голлари «Барселона»нинг қасос олишига замин яратди