07:47 / 14.09.2017
4 595

Париж ва Лос-Анжелес 2024 ва 2028 йилги Олимпиадаларни ўтказадиган бўлди

Париж ва Лос-Анжелес 2024 ва 2028 йилги Олимпиадаларни ўтказадиган бўлди
Халқаро Олимпия қўмитаси Париж ва Лос-Анжелес шаҳарларини 2024 ва 2028 йилги ёзги Олимпиадалар мезбон шаҳарлари сифатида тасдиқлади. 13 сентябрда ХОҚнинг Лимада ўтган 131-сессиясида ўйинлар ўтказилишини тақсимлаш бўйича “расмий овоз бериш” бўлиб ўтди.

Қарор бир овоздан қабул қилинди. Бўлғуси Олимпиадалар ўтадиган шаҳарлар номини ХОҚ президенти Томас Бах эълон қилди, бу вақтда унинг ёнида Париж ва Лос-Анжелес мэрлари тургандилар. Бу шаҳарлар, шунингдек, Паралимпиадани ўтказиш ҳуқуқини ҳам автоматик равишда олдилар. Шу тариқа 2024 йилги Олимпиада Парижда, 2028 йилгиси эса Лос-Анжелесда ўтадиган бўлди.

Дастлаб 2024 йилги Олимпиадани ўтказиш учун 5 та шаҳар даъвогарлик қилаётганди, бироқ финал аризаларини фақатгина Париж ва Лос-Анжелес шаҳарлари берган. Икки Олимпиаданинг пойтахтини бир вақтда қабул қилиш қарори ХОҚнинг ёздаги навбатдан ташқари сессиясида қабул қилинган ва қўмитанинг юқоридаги икки жиддий номзоддан бирортасини йўқотмаслик истаги билан шартланганди, чунки бу шаҳарлар Олимпия ҳаракатини ривожлантириш стратегияси Agenda-2020’га тўлиқ жавоб берадилар.

Бу икки шаҳардан ҳар бири Олимпиадани учинчи маротаба қабул қилади. Бунгача Парижда 1900 ва 1924 йиллардаги, Лос-Анжелесда эса 1932 ва 1984 йиллардаги Олимпиадалар ўтказилган.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилги Олимпиада Токиода бўлиб ўтади.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Париж ва Лос-Анжелес 2024 ва 2028 йилги Олимпиадаларни ўтказадиган бўлди