Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Иско “қироллик клуби” билан янги шартнома имзолади. Бу ҳақда “Реал” клубининг Матбуот хизмати хабар бермоқда дейди Qalampir.uz нашри.
Унга кўра, Иско “Реал” билан 2022 йилга қадар бўлган шартномага имзо чеккан.
Шунингдек, “қироллик клуби” Исконинг янги шартномасидаги товон пулини 700 миллион евро этиб белгилагайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бразилиялик ҳимоячи Марсело ҳам “Реал” билан амалдаги шартномасини узайтирганди.
Жорий йилнинг 3 август куни Франциянинг “ПСЖ” клуби “Барселона”га Неймарнинг 222 миллион евро товон пулини тўлаб, уни ўз таркибига қўшиб олганди. Бразлиялик ҳужумчи ҳозирги кунда дунёнинг энг қиммат футболчиси ҳисобланади.
Агар қайсидир жамоа Искони сотиб олиш ниятида бўлса, уларга Неймар каби 3 та футболчини излаб топишни маслаҳат берган бўлардик.
Чунки Неймар 222 миллион евро турса, Исконинг трансфер нархи 700 миллион евро дея белгилаб қўйилган. Ундан ташқари “қироллик клуби” ўз футболчисини ушбу пулларга ҳам қўйиб юбориши амри маҳол. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда