20:46 / 16.09.2017
5 824

Хитой Суперлигаси. Одил Аҳмедов голи билан «СИПГ» ғалабасига ҳисса қўшди

Хитой Суперлигаси. Одил Аҳмедов голи билан «СИПГ» ғалабасига ҳисса қўшди
Хитой Суперлигасида 25-тур ўйинлари ўтказилди.

«Шанхай СИПГ» ўз майдонида «Шанхай Шэнхуа» клубини 6:1 ҳисобида мағлуб этди. Ҳамюртимиз Одил Аҳмедов «СИПГ» асосий таркибида майдонга тушиб, 90 дақиқа ўйнади ва голлардан бирига муаллифлик қилди. Мавсум бошидан буён унинг ҳисобида 17та ўйин ва 3та гол бор.

Бу натижадан сўнг, «СИПГ» мусобақа жадвалида 51 очко билан 2-ўринда бормоқда.

Хитой Суперлигаси, 25-тур
«Шанхай СИПГ» - «Шанхай Шэнхуа» - 6:1
Голлар: Ҳалк (56, 75), У Лей (58, 63), Аҳмедов (60), Ли (82) - Тевес (61)

Манба: stadion.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Хитой Суперлигаси. Одил Аҳмедов голи билан «СИПГ» ғалабасига ҳисса қўшди